Венесуэладаги нефтни қайта ишлаш заводларининг аксарияти ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат нефть саноати ишчилари касаба уюшмаси етакчиси Иван Фрейтес маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Фақат икки завод фаолият кўрсатмоқда, нефтни қайта ишлаш заводларининг 80 фоизи ўз ишини тўхтатган. Мамлакатда бензин, хусусан, юқори октанли ёқилғи ишлаб чиқариш деярли тўхтади», — деди Фрейтес.
Касаба уюшма етакчиси соҳадаги инқироз учун айбни АҚШ санкцияларига эмас, Венесуэла ҳукумати ва президент Николас Мадурога тўнкади.
22 декабрь, жума куни Венесуэланинг Тачира, Баринас ва Сулия штатларида ёқилғи танқислиги кузатилаётгани маълум қилинди. PDVSA давлат нефтгаз компанияси баёнотида бу «халқаро қамал» ва АҚШ санкциялари билан изоҳланди.
Изоҳ (0)