Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Голан тепаликларидаги ҳарбий объектига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Ливаннинг Эл-Нашра агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳаво кучлари Қунайтра ҳудудига ракета зарбаларни амалга оширган.
«Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужуми оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмади», — дейилади хабарда.
Исроил армияси вақти-вақти билан Сурия қўшинлари жойлашган позициялар томон зарба бермоқда. Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, декабрь ойининг бошида Сурия ҳаво мудофааси Исроил томонидан учирилган рекаталарни бартараф этган. Дамашқ ушбу можарони «яширин бўлмаган ҳужум» дея номлади. Исроил ОАВлари эса ҳужумдан мақсад — Эрон ҳарбий базалари эканлигини таъкидлаган.
Орадан икки кун ўтгач, Сурия ОАВлари ҳаво мудофааси кучлари Исроилнинг яна бир зарбасини қайтаргани, нишон Дамашқдаги илмий тадқиқот маркази бўлганини хабар берганди.
Изоҳ (0)