Ҳиндистон шимолида автобуснинг дарёга қулаши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Автобус Рожастондаги Савай-Мадхопур шаҳридан Лалсот аҳоли яшаш пунктига йўл олган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи юқори тезлик туфайли бошқарувни йўқотгач автобус кўприкдан дарёга қулаган.
«Савай-Мадхопур шаҳридаги Банас дарёсига автобус қулаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жиддий жароҳат олди», — дейилади хабарда.
Жароҳатланганлар шифохонага жойлаштирилган, ҳодиса жойида қутқарув операциялари олиб борилмоқда.
Мамлакат бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор этган.
Изоҳ (0)