АҚШ президенти Дональд Трамп ракетага қарши мудофаа тизимига 4 миллард доллар ажратиш қарорига имзо чекди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
«Бу жуда муҳим. Бундан ташқари яна 700 миллион доллар бошқа ҳарбий қурилмалар учун ҳам ажратилади», — деди Трамп қонунни имзолаш бўйича Оқ уйда бўлиб ўтган тадбирда.
Таъкидланишича, ҳужжат 2018 йилнинг 19 январига қадар федерал эҳтиёжлар учун маблағ ажратишни кўзда тутувчи ҳукуматни вақтинчалик молиялаштириш тўғрисидаги қарорга илова сифатида имзоланган.
Изоҳ (0)