Исроил армияси билан тўқнашувлар давомида 22 декабрь, жума куни икки фаластинлик ҳалок бўлди, 689 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Қизил Ярим ой вакили Эраб ал-Фуқаҳо маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
65 киши жанговар, 111 киши резина ўқлардан жароҳатлангани, 442 киши кўздан ёш оқизувчи газдан жабрлангани, яна 71 киши бошқа жароҳатлар олгани билдирилмоқда.
Уч фаластинлик оғир яраланди.
Изоҳ (0)