БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Генриетта Форни халқаро ташкилот Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ижрочи директори этиб тайинлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бош котиб мазкур лавозимда 2010 йилдан бери ишлаб келган Энтони Лейкка «ишга бўлган садоқати ва ЮНИСЕФ нуфузини мустаҳкамлашдаги меҳнати» учун миннатдорлик билдирди.
Ҳозирги пайтга қадар 69 ёшли Фор Holsman International инвестиция компанияси директорлар кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.
У Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури ва АҚШ Давлат департаменти халқаро кўмак бўлими директори лавозимига тайинланган илк аёл бўлган. Фор бу ерда 2006—2009 йилларда ишлаган, ундан олдин Давлат департаменти ва молия вазирлигида бошқа вазифаларда меҳнат қилганди.
Изоҳ (0)