Чилининг Лос-Лагос ҳудудига сел келиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
Чили ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълумотларига кўра, 22 декабрь куни Вилла-Санта-Лусия қишлоғида қулаб тушган уй вайроналари остида кичкина қизнинг жасадини чиқариб олинган. Шу билан бирга ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 15 кишига етган, яна бир неча киши бедарак йўқолган дея ҳисобланмоқда.
Сел шиддатли ёмғир оқибатида юзага келган. Умумий миқдорда 200 га яқин уй вайрон бўлган. Табиий офат ичимлик суви ва электр энергиясининг узилишига олиб келган, ҳозирда авариялар бартараф этилган.
Изоҳ (0)