Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўлламоқда. Президент мурожаати «Ўзбекистон 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилмоқда.
Мурожаат давомида Шавкат Мирзиёев муштумзўр ва зўравон ҳокимлар муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. Хусусан, Президентнинг маълум қилишича, уч туман ҳокими жазоланган.
Ҳали одамлар ўзгаргани йўқ. Маданият ўзгаргани йўқ. Очиғини айтаман, ҳокимларнинг ҳам маданияти йўқ. Иложи йўқ, яқинда қонун устуворлигини таъминлаш учун учта раён ҳокимини жазога тортдик.Одамлар билан гаплашишни билмайди. Олдинги даврлардагидек маданиятсиз гаплар билан мажлислар ўтказади, одамларни ҳақорат қилади. Ким уларга ҳуқуқ берибди? Ҳокимга ким ҳуқуқ берган бировларни ҳақорат қилишга?
Бу нимадан далолат? Маданиятсизлигимиздан далолат! Ўқимаганимиздан далолат! Маънавиятимиз пастлигидан далолат!.. Билиб қўйинглар, бу аҳволда бирортанг эртанги кун билан ишламайсизлар.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)