Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ташқи савдо вазирлигида Эрон Ислом Республикаси саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Можтаб Хосровтаж билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув чоғида икки ёқлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари ушбу соҳада норматив-ҳуқуқий асосни мустаҳкам асосини мустаҳкамлаш шунингдек, транспорт ва юкларни транзит орқали ташиш борасида ўзаро кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида томонлар юқорида келтирилган масалалар юзасидан актив диалог олиб бориш нақадар муҳимлиги таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, томонлар 2018 йилнинг биринчи ярмида Теҳрон шаҳрида савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишни ташкиллаштириш масаласида келишиб олдилар.
Изоҳ (0)