Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома йўлламоқда, деб хабар берди ЎзА.
«Жойларда баъзи мутасаддилар тадбиркорга каламушдай ёпишиб олган. Тадбиркорларни текширавериб, ишлашига йўл қўймайди. Уларни амалда етарлича қўллаб-қувватлай олмаётганимиз менинг энг катта армоним. Икки йил улар текширилмайди. Энди уларни текшириш билан прокуратуранинг махсус бўлими шуғулланади. Буни шахсан Президент назорат қилади», — деди давлат раҳбари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида.
Изоҳ (0)