Каталониянинг Испаниядан мустақиллиги тарафдори бўлган кучлар автономиянинг 135 депутатдан иборат парламентида яна мутлақ кўпчилик ўрин эгаллади. 21 октябрь куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайлов натижалари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Мамлакат бирдамлиги тарафдори бўлган «Фуқаролар» партияси 1 миллиондан ортиқ овоз тўплаб, сайловларда биринчи бўлди ва 37 ўринни эгаллади. Бироқ бу партияга ғалаба келтирмади.
Испаниядан ажралиш тарафдори бўлган 3 партияга 70 ўрин насиб этди.
Жумладан, Карлес Пучдемоннинг коалицияси 34, ҳибсга олинган собиқ автономия раҳбари ўринбосари Ориол Жункераснинг сўл республикачилари 32, «Халқ бирдамлиги учун номзодлар» эса 4 ўринга эга бўлди.
Изоҳ (0)