Шимолий Корея ТИВ АҚШ расмийларининг Пхеньян бутун дунё бўйлаб кенг кўламли киберҳужумлар учун жавобгар эканлиги ҳақидаги айбловини рад этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бизнинг киберҳужумларга ҳеч қандай алоқамиз йўқлигини кўп бор таъкидлаганмиз. Ҳар гал АҚШ томонидан бундай мантиқсиз айбловларга жавоб беришга бурчли эмасмиз. Улар жиддий фитна бўлиб, Шимолий Корея бунга тоқат қилиш ниятида эмас», — дейилади ТИВ баёнотида.
Оқ уйнинг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Боссерт The Wall Street Journal нашрида чоп этилган мақоласида КХДР бутун дунё бўйлаб WannaCry вирусини қўллаган ҳолда амалга оширилган хакерлик ҳужумлари учун бевосита айбдор эканлигини билдирганди.
Изоҳ (0)