Россиянинг Иркутск вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшовчи кишининг йўқолиши билан боғлиқ жиноий иш тергов қилинмоқда. Бу ҳақда MK.ru хабар берди.
Тергов қўмитасининг хабарига кўра, 17 декабрь куни йўқолган эркакка 20 ёшли қишлоқдоши ҳужум қилган, бир неча марта унинг бошига металл жисм билан урган, кейин эса Лена дарёсидаги аввалдан тайёрланган муз ўйиғига ташлаб юборган.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, жабрланувчига уч нафар йигит 15 минг рубль қарз сабабли ҳужум қилган. Бу суммани жабрланувчининг рафиқаси ўз вақтида ҳужум қилганлардан бирининг онасига қайтармаган. Хабар берилишича, йигитлар ўлдирилган эркакнинг уйига шу куни қарзни талаб қилиб келган, бироқ эркак уларга қарата милтиқдан ўт очган.
Изоҳ (0)