Молдова Россия билан стратегик шерикликсиз яшаб қолмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Игорь Додон маълум қилди, деб хабар беради EADaily.
«Агар Россия билан яхши муносабатлар ўрнатилмаса, Молдова давлат сифатида бўлмайди. Бизда реал имконият мавжуд — парламент сайловларидан кейинги йилда Ғарб ва Шарқ ўртасидаги курашда омон қолиш, нейтралитетни сақлаш, мамлакатни бирлаштириш ва олдинга қадам ташлаш», — деди Додон.
Шу билан бирга, Молдова етакчиси Евроиттифоқ билан ҳам алоқаларни сақлаб қолиш лозимлигини билдирди.
Маълумот учун, Игорь Додон 26 декабрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.
Изоҳ (0)