Россиянинг Ярославл вилоятидаги хусусий мактаблардан бирида аёл ўқитувчи 14 ёшли ногирон ўқувчининг пешонасига «тайёр эмас» деб ёзган. Бунда ўқувчининг синфдошлари унинг қўлларини ушлаб турган. Боланинг онаси бу ҳақда вилоят прокуратурасига шикоят қилган. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Мавзуга доир: Петербурглик ўқитувчи ўқувчининг пешонасига «аҳмоқ» деб ёзиб қўйди. Ота-оналар уни ишдан ҳайдамасликни сўрамоқда
Ўқитувчи ўз хатти-ҳаракатини ўқувчи дарсга тайёрланмагани, интизомни бузгани ва машғулотни ўтишга халақит бергани билан изоҳлаган.
Текширув натижасига кўра, мактаб директорига нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Бундан ташқари, ўқитувчи ва мактабга нисбатан етказилган маънавий зарарни қоплашни сўраб, туман прокурори томонидан иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)