Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Совет Иттифоқининг собиқ республикаларига ихтиёрий равишда Россия таркибига қайтишни таклиф қилди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Россияда собиқ СССРнинг қайсидир ҳудудлари ихтиёрий тарзда қайтишини мамнуният билан кутамиз. Улар Москва билан ўзаро муносабатлар шаклини ўзлари танлайди. Биз уларга федерал марказ ҳал этадиган ташқи сиёсат, мудофаа ва молия каби масалалардан ташқари кенг ваколатлар беришимиз мумкин», — деди Жириновский партиянинг 31-съездидаги чиқиши чоғида.
Мазкур партия йиғинида ЛДПР етакчисининг Россия президентлиги лавозимига номзодини илгари сурилиши муҳокама қилинмоқда. Бу Жириновскийнинг олтинчи бор президентлик сайловида иштирок этиши бўлади.
Изоҳ (0)