Европа суди Uber компаниясини ахборот хизмати эмас, балки транспорт компанияси сифатида тан олди. Суднинг қарори 20 декабрда эълон қилинган ва унга нисбатан эътирозлар қабул қилинмайди, деб ёзмоқда Meduza.
Суднинг қарорига кўра, Uber тегишли қоидаларга асосан тартибга солиниши керак бўлган транспорт хизматларини кўрсатади.
Uber вакилларининг маълум қилишича, суд қарори компаниянинг Европа Иттифоқининг аксарият мамлакатларидаги ишига таъсир кўрсатмайди. Бу мамлакатларда хизматнинг иши транспорт компаниялари учун белгиланган қоидалар билан тартибга солинади.
Изоҳ (0)