Американинг General Motors автомобиль концернига тегишли Санкт-Петербургдаги саноат майдонига бир нечта компаниялар қизиқиш билдирмоқда, улар қаторида BMW ва «Ўзавтосаноат» ҳам мавжуд. Бу ҳақда шаҳар губернатори Георгий Полтавченкога асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
GM Санкт-Петербургдаги заводини 2008 йилнинг ноябрида фойдаланишга топширган. Бу ерда Chevrolet Cruze, TrailBlazer, Opel Astra ва Cadillac’нинг бир нечта моделлари чиқарилган. 2015 йилнинг 18 мартида GM Россия бозоридан Opel брендини олиб чиқиб кетишини, 2015 йилнинг ўртасида эса Петербургдаги завод ишини вақтинча тўхтатишини маълум қилган. Заводда мингга яқин ходим ишлаган.
«Ўзбекистон ростдан ҳам General Motors’нинг майдончасига катта қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ушбу объект борасида бошқа бир қатор таклифлар ҳам тушган. Жумладан, улар орасида BMW ҳамда Беларусь фирмаси ҳам бор. Ҳозирча у ерда аниқ ким ишлашини айтиш жуда эрта. Ҳал қилувчи қарорни General Motors қабул қилади», — деди губернатор.
Изоҳ (0)