Испания полицияси 50 дан ортиқ юк автомобилининг ғилдирагини ёрган каталониялик полициячини қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабарга кўра, 51 ёшли Каталония полицияси ходими сентябрь ойидан буён тиббий муолажа учун таътилда бўлган. Ҳодиса 1 декабрь куни юз берган. Полициячи 13 та юк машинаси ва битта фургонга зарар етказган. Бир неча кундан сўнг у ўз ишини такрорлаб, 30 дан ортиқ юк машинасининг ғилдирагини бўшатган.
Полициячи транспорт хавфсизлигини бузишда ва транспорт воситаларига зарар етказишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)