2018 йилдан Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи тақдим этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлиси чоғида Ўзбекистон молия вазири Жамшид Кучкаров маълум қилди, деб хабар беради 1News.
Таъкидланишича, юридик шахс ташкил этмай ёки фирмага ишга кирмай туриб киракашлик фаолияти билан шуғулланиш учун жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, тегишли лицензияни олиши керак бўлади.
Янги тартиб тўрт нафаргача йўловчи ўриндиғи мавжуд автомобилларда одам ташишда амал қилади.
Ҳозирги кунда тижорий асосда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига фақат юридик шахслар эга.
Изоҳ (0)