Ўзбекистон Япония, Жанубий Корея ва Сингапур фуқаролари учун визасиз режимни жорий этувчи қарорни ишлаб чиқмоқда, шунингдек, электрон визалар тизимини ишга тушириш ҳам режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».
Унинг сўзларига кўра, ушбу чора-тадбирлар 2017—2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган Ўзбекистон виза режимининг эркинлаштирилиши доирасида амалга оширилмоқда.
Ғайрат Фозиловнинг сўзлашича, визаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби яқинда Туркия ва Польша фуқаролари учун соддалаштирилган бўлиб, яна 25 мамлакатга нисбатан буни қўллаш режалаштирилмоқда. Виза беришнинг соддалаштирилган тартиби Европа, Малайзия, Таиланд ва Европанинг 10 та мамлакати фуқароларига амал қилади.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ўзбекистонда индивидуал ва гуруҳ туризми учун талаблар соддалаштирилганлигини ҳам эслатиб ўтди.
Келгуси йилда чет элдаги дипломатик муассасаларда ариза берувчининг шахсан иштирок этишини минималлаштириш учун барча консуллик хизматлари электрон шаклга ўтказилади.
Изоҳ (0)