Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан Ўзбекистоннинг Грузиядаги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлашга оид масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Масалани атрофлича кўриб чиққан сенаторлар Шерзод Файзиевни Ўзбекистоннинг Грузиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш бўйича қарор қабул қилди.
Бунгача Шерзод Файзиев Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)