Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази мутахассиси томонидан юрак регуляторини ўрганиш учун ҳисобий таҳлиллар ўтказишга мўлжалланган дастур яратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Дастур мажмуаси юрак ҳужайраларида қўзғалиш юзага келишини ва электрик фаолликнинг юрак қисмларида тарқалишини компьютерда моделлаштириш имконини беради. Юрак фаолиятининг регулятор механизмларини яъни турли режимлари регуляторикасини текшириш бўйича ҳисобий тажрибалар ўтказиш каби функсионал имкониятларга эга.
Хабарда қайд этилишича, дастур муаллифи Зайнабхон Юсуповага ушбу дастур учун ДГУ 04799 рақамли гувоҳнома берилган.
Изоҳ (0)