Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи, ҳеч жойда ишламайдиган, муқаддам судланган, 1980 йилда туғилган Ж.С. фаолияти тақиқланган «Туркистон ислом ҳаракати» диний террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумондор сифатида қўлга олинди, деб хабар берди ЎзА.
Суриштирув давомида у Афғонистон ва Сурияда «жиҳод» амалларини бажаришни тарғиб этиш билан шуғулланувчи диний оқимлардаги террорчи ташкилотлар фаолиятида иштирок этиб келгани аниқланди.
Вилоят ИИБ матбуот гуруҳининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)