• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Шахсий тажриба: ЙҲХБ жаримасини бекор қилиб, суд орқали маънавий компенсация ундириш йўли

    «Kommersant.uz» тошкентлик автоҳаваскорнинг видеорегистратор ва «Йўл ҳаракати қоидалари» китобчаси ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига қарши тура олиш ҳақида билдирган фикрлари билан бўлишди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Тошкентлик Станислав Капустин YouTube’да ўз каналини очган, унда ЙҲХБ ходимлари билан баҳсларини, жумладан, уларнинг нопрофессионал ҳаракатлари исботлари туширилган видеороликларни қўйиб боради.

    Каналда видеолар кўп эмас, лекин Станиславнинг сўзларига кўра, шахсий архивида бу каби видеолар анча-мунча йиғилиб қолган – у роликларни давлат органлари очиқлигига ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг самарадорлигига ишонч ҳосил қилганидан кейингина эълон қилишга аҳд қилган.

    Станислав фуқаролик судида ютиб чиқишга, ноқонуний ёзилган жаримани бекор қилишга ва 500 минг сўм миқдорида маънавий компенсация олишга муваффақ бўлди.

    «Овозингни ўчир ва тек тур»

    Станислав Капустин: «Мени буткул ғазаблантирган воқеа Самарқандда рўй берди. Йўл инспекцияси ходимлари мени тўхтатиб, текшириш учун ҳужжатларимни сўради. Қонун доирасида иш кўриб, мен олдин улар ўзлари ҳужжатларини кўрсатишларини сўрадим.

    Бунга жавобан улар мени машинадан тортиб туширишди, юкхонани очиб, автомобилни тита бошлашди. Атрофга 50 га яқин киши йиғилди, улардан ёрдам сўрамоқчи бўлгандим, «Овозинги ўчир ва тек тур» деган буйруқни эшитдим. Қаршилик қилиш бефойда эканлигини тушундим ва видеосуратга ола бошладим.

    Машинадаги ҳамма нарсани оёқ-устун қилиб, ЙҲХБ ходими ҳужжатларимни сўради – ҳайдовчилик гувоҳномаси, «техпаспорт» ва суғурта талони. Иккинчи ходим шахсимни тасдиқлаш учун паспортимни талаб қилди. Мен паспортим Тошкентда эканлигини, ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи кучга эга ҳужжат эканлигини айтдим. Бу далил беэътибор қолди. Мени инспектор машинасига ўтказдилар ва участкага олиб кетдилар, автомобилим эса ўша жойда қолди.

    Участкада мени қўлга олишларида ҳозир бўлган бир ходим телефонимни олиб, ундаги барча видеоёзувларни ўчириб ташлади. 20 дақиқалардан кейин навбатчи менга ҳужжатларни қайтариб берди ва кетишим мумкинлигини айтди. Мени қўлга олган инспекторларнинг исм-шарифларини айтиш, машинамгача олиб бориб қўйиш ёки кузатиб қўйиш ҳақидаги илтимосларим жавобсиз қолди – индамай эшикни ёпиб қўйишди.

    Бир амаллаб, ўткинчилардан сўраб-суриштириб, машинам қолиб кетган жойга етиб олдим. Ўшанда шахсий хавфсизлигимни таъминлаш учун видеорегистратор олишга қарор қилдим».

    Охири йўқ баҳслар

    Бугунги кунда Станислав бир вақтнинг ўзида бир қанча суд муҳокамаларида қатнашмоқда. У ютиб чиққан иш «Разводят на скорост. Узбекистан ГАИ ДПС» номли роликда кўрсатилган.

    Воқеа март ойида, M-39 Тошкент – Самарқанд трассасида, Жиззах вилоятида рўй берди. 989-километрда ҳайдовчи қоидаларни бузмай, Самарқанд томонга ҳаракатланарди. Шунда уни ЙҲХБ инспектори тўхтатади.

    Сабаби – гўёки у 3.24 «Юқори тезлик чекланган» белгиси талабларини бузган экан. Ҳолбуки, ушбу белги тагида 7.1.1. «Манзилгача бўлган масофа» (белгиланган йўлнинг хавфли жойигача бўлган масофани, йўл ҳаракатига тегишли чекловлар киритилган жойни ёки ҳаракат йўналиши бўйича олдиндаги муайян жойни кўрсатади) кўрсаткичи бўлган. Станиславнинг сўзларига кўра, ушбу белгилар биргаликда таъсирга эга бўлмайди, чунки у қайрилиш белгиси (бу эса, юқоридаги тезликни чеклаш белгиси амал қилиши тўхташини англатади)дан кейин тўхтатилганди.

    Станислав Капустин: «Мен бу йўналишда кўп қатнайман ва ҳар гал шу белгига кўзим тушади. Мени бу жойда уч бора тўхтатишган (роликда учинчи тўхтатиш қайд этилган). Дастлабки икки галда ўзимнинг айбсиз эканлигимни исботлаб берганимдан кейин, инспекторлар ҳайдовчилик гувоҳномамни қайтариб беришган. Учинчи гал инспектор, афтидан, қасддан ишни жаримагача олиб боришни истаган. Лекин мен таслим бўлишни хоҳламадим.

    Илтимосимга кўра, инспектор машинасига ўтирдик («торпедка»сида иккита расмийлаштирилган баённома ётарди) ва ҳалиги белги олдига бордик. «Манзилгача бўлган масофа» табличкасини кўрсатдим ва бу ерда унинг жойлашуви мантиққа зид эканлигини айтдим. Шу белги бўлмаганда, муаммо бўлмасди.

    ЙҲХБ ходими бунинг тескарисини исботлашга уринди, лекин бунда мен узатган «Йўл ҳаракати қоидалари» (бу китобчани доим ёнимда олиб юраман)га қарашдан бош тортди. Бу иши тушунарли эди – китобчани очганида, ўзининг касбига нолойиқ эканлигини тан олишга тўғри келарди.

    Баҳсни судда давом эттиришга қарор қилдим ва ундан масалани қонуний йўл билан ҳал этиш учун баённомани расмийлаштиришни сўрадим. Менга 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Ўз навбатида, мен ШЙҲХБга ариза ёздим, у мени туман ЙҲХБга йўллади. Йўлнинг ўша қисми учун булар жавоб бермасликлари сабабли, далолатнома туздик ва ишим Жиззах ЙҲХБга юборилди.

    Бир қанча вақтдан кейин мени Тошкентдан Жиззах шаҳар ЙҲХБга чақиришди. Бўш вақтим бор эди, дарҳол йўлга чиқдим. У ерда ҳайдовчилик гувоҳномамни қайтаришди, ўзларининг ноҳақ эканликларини тан олишди ва агар даъвом бўлмаса, озод эканимни айтишди. Даъвом эса, албатта, бор эди.

    Даъвом, биринчи навбатда, менинг номимга баённома ва жарима расмийлаштирган ходимларга қаратилганди. Иккинчидан, йўлнинг ўша қисмидан ҳайдовчиларни адаштирадиган белгиларни олиб ташлашларини истардим. Қолаверса, менга моддий ва маънавий зарарни қоплашларини талаб қилдим, уларни жами 750 минг сўмга баҳоладим.

    Фақат бир ой ўтгач, жарима бекор қилингани, зарарнинг қопланиши тўғрисида эса, фуқаролик судига мурожаат қилишим кераклиги ҳақида хат келди. Мен фуқаролик судига даъво киритдим, унга инспекторнинг вазиятга ўз муносабатини бидирган тушунтириш хатини ҳам илова қилдим».

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Белги олиб ташланди, жарима бекор қилинди

    Станислав суд қарорига фақат Президент виртуал қабулхонасига мурожаат орқали эришди. Суд даъвогарга маънавий компенсация сифатида 500 минг сўм ва даъво аризасини беришда сарфланган давлат божи учун 75 минг сўм тўлаш ҳақида қарор чиқарди. Даъвогар турли идораларга қатнагани, аризалар топширгани, квитанциялар тўлагани ва бир неча бор Жиззахга бориб-келганлиги факти аниқ эканлигига қарамай, чеклар бўлмагани учун, моддий компенсация тўланмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди. Можарога сабаб бўлган M-39 Тошкент – Самарқанд трассаси 989 километридаги йўл белгилари олиб ташланди.

    Фото: «Kommersant.uz»

    Фото: «Kommersant.uz»

    Компенсацияни суд қароридан уч ярим ой ва инспектор тўхтатган санадан саккиз ой ўтгач олишга муваффақ бўлинди. Суд Станиславнинг ҳақ эканлигини тан олган бўлса ҳам, Жиззах ЙҲХБда у ҳануз ҳуқуқбузар сифатида ҳисобда туради – агар у, айтайлик, тезликни 5 км/соатга оширса ҳам, такрорий ҳуқуқбузарлик сифатида ЭКИҲнинг 5 баравари(861 200 сўм) миқдорида жарима тўлайди. Бу масалани Станислав бош прокуратура орқали ҳал этиш ниятида.

    Икки кулфат

    Афсуски, кўплаб ҳайдовчилар ҳақиқатдан ЙҲҚни, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини етарлича билмайдилар. Бошқа тарафдан, ЙҲХБ ходимлари орасида нопрофессионал мутахассислар ҳам учраб туради, улар Станислав роликларида очиқ-ойдин намоён бўлади – йўл инспекцияси ходими билан деярли ҳар бир суҳбат мантиқсизликка олиб боради. Инспекторлар ҳайдовчини тўхтатганликларини асослаб бера олмайдилар, ҳуқуқбузарликни «тирноқ тагидан» қидиришни бошлайдилар, ҳайдовчига ошнасидек муомала қиладилар ва бу билан нопрофессионалликларини кўрсатадилар.

    Яна бир муаммо мавжуд – ишни охирига етказиш ва қоғозбозчиликни енгиб ўтишга қанча асаб ва куч кетишини билган ҳайдовчиларнинг аксарияти «ишни жойида ҳал қилиш»ни маъқул кўрадилар. Бу лабиринтдан ўтишга ҳамма ҳам рози бўлмайди: турли муассасаларга қатнаш, турли ҳужжатлар тўплаш, даб-дурустдан ЙҲХБга чақириб қолишлар… Бу – бир муаммонинг бир неча босқичда ҳал қилишни кўзда тутувчи бюрократик тизимнинг етук эмаслигидир.

    Станиславнинг мақсади – шахсий намуна кўрсатиб, ҳайдовчиларни ўз ҳуқуқларини чуқур ўрганиш ва талаб қилиш ва албатта, ЙҲҚни бузмасликка чақириш, шунингдек, ходимларнинг нопрофессионаллигига ва хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатларига ЙҲХББ эътиборини қаратишдан иборат.

    20.12.2017, 13:35   Изоҳ (0)   38423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилоятида «Киракаш» тадбири доирасида 55 та ноқонуний такси фаолиятига чек қўйилди

    20.12.2017, 09:56

    Chevrolet Silverado янгиланиб, «зўр ва замонавий» пикапга айланди (фото)

    20.12.2017, 07:26

    Видео: Ўрмондаги қорда дрифт қилаётган «Майбах» йўлтанламаси

    20.12.2017, 06:44

    Fiat Chrysler Россиядан 10355 та Jeep Grand Cherokee автомобилини чақириб олади

    19.12.2017, 07:14

    Гаражга сиғмагани учун, 250 минг евролик Gelandewagen кабриолетга айлантирилди

    18.12.2017, 21:08

    Сирғали бозорида сотилаётган автомобиллар нархлари эълон қилинди

    18.12.2017, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман. Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум бўлди (фото)

    Спорт | 10 июн, 10:50

    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди

    Реклама | 10 июн, 10:30

    Чет элдан қайтган ўзбекистонликларни ОИВга текшириш таклиф қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 10:11

    Машҳур турк сериалларининг энг гўзал қаҳрамонлари: актрисалар ўз қаҳрамонларига қанчалик ўхшайди?

    Кино | 10 июн, 09:59

    Винисиуснинг нархи тушди, Ямал дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди

    Спорт | 10 июн, 09:50

    Ҳиндистоннинг Манипур штатида комендантлик соати жорий этилиб, интернет ўчириб қўйилди

    Дунё | 10 июн, 09:44

    Лос Анжелесдаги намойишларга 700 га яқин денгиз пиёдалари сафарбар қилинади

    Дунё | 10 июн, 09:09

    Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашади

    Ўзбекистон | 10 июн, 08:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.