Швециялик тоғ чанғичиси Ён Олссон бундан бир ой аввал 250 минг еврога сотиб олган 800 от кучига эга Mercedes-Benz G500 4х4 йўлтанламасини кабриолетга айлантиришга қарор қилди. «Мотор»нинг ёзишича, бунга автомобиль ўзининг барча қўшимча қулайликлари ва томидаги юкхонаси билан Монакодаги гаражга сиғмагани сабаб бўлган.
Йўлтанламаснинг томи, ўрта ва орқа тиргаклари тўлиқ, шунингдек, багаж эшигининг юқори қисми кесиб, олиб ташланган. Оллсоннинг сўзларига кўра, ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланиш учун ҳозирда томнинг «бир неча вариантлари» кўриб чиқилмоқда, бироқ ҳали якуний бир қарорга келинмаган. Кабриолет 16 январь куни тўлиқ тайёр ҳолга келиши керак.
Оллсоннинг тюнинг қилинган Mercedes-Benz G500 4х4 йўлтанламасининг томида «қандил» ва юкхона, юкхонада эса захира ғилдирак, ёқилғи билан тўлдирилган канистрлар ҳамда болта ва белкурак бор эди.
Оллсон ёзда 810 от кучига эга Rolls-Royce Wraith купесини, 2016 йил октябрида эса 800 от кучига эга Lamborghini Huracan’ни сотиб олган эди.
Изоҳ (0)