Fiat Chrysler концернининг Россиядаги бўлинмаси ва расмий вакили Jeep мамлакат бозоридан 10355 та Jeep Grand Cherokee машинасини қайтариб олади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар берди.
2011 йилнинг ноябрь ойидан 2014 йилнинг сентябрь ойигача сотилган 10355 та автомобиль қайтариб олинади. Бу автомобилларда тормоз кучайтиргичидаги сув қайтаргич қисми нотўғри ўрнатилган.
Бу тормоз кучайтиргичдан сувнинг чиқариб ташлаш самарадорлигини пасайишига олиб келиши мумкин. Оқибатда коррозия юз бериб, тормоз кучайтиргичининг ичига қайта сув кириши мумкин.
Изоҳ (0)