Англия Премьер-Лигасида 18-тур беллашувларига тўлиқ якун ясалди. Уч кун давом этган турнинг сўнгги ўйини Ливерпулда ўтиб, «Эвертон» Уэльснинг «Суонси» клубини қабул қилди.
Гвардиола АПЛнинг устидан кула бошлади. «Сити»ни марказий ўйинда «Тоттенҳэм» ҳам тўхтата олмади
АПЛ. «Ливерпуль» навбатдаги йирик ғалабаси билан тўртликка кирди. Лукаку «Юнайтед»га яна ғалаба келтирди
АПЛда сўнгги ўринни банд этиб турган «Суонси» ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай, якунда ғалабани сақлаб қола олмади. Беллашувда Уэйн Руни 2 та пенальтини амалга оширди. Бирида унинг зарбасини дарвозабон Лукаш Фабянски қайтарган бўлса, иккинчи гол билан якунланди. Фабьянски қайтарган зарбадан кейинги ҳужум ҳам барибир гол билан тугади.«Эвертон» кетма-кет беш турда 13 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиб олди. Сэм Эллардайс ташрифидан кейин ливерпулликлар шаҳар дербисида дуранг ўйнади ва 3 та беллашувда зафар қучишни уддалади.
Англия Премьер-Лигаси 18-тур беллашуви 18 декабрь, душанба
Изоҳ (0)