Ўзбекистон Президентининг 12 декабрдаги қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг директори лавозимига Тўрахўжаев Халилилло Собиржонович тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Х. Тўрахўжаев мазкур лавозимга тайинланишидан олдин Президент девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Фаолияти давомида Х. Тўрахўжаев суд тизимида, Президент девонида юқори лавозимларда ишлаган.
Изоҳ (0)