Хоразм вилояти Гурлан тумани «Олға» жамоа хўжалигида истиқомат қилувчи Мансур Матжонов ва Ойша Матжоновалар оиласида уч эгиз ўгил дунёга келди. Бу ҳақда «Дарё»га Матжоновлар оиласининг яқинлари хабар қилди.
Эгизаклар 2017 йилнинг 22 ноябрь санасида дунёга келган.
Чақалоқларнинг ота-онаси 29 ёшли Мансур Матжонов ва 23 ёшли Ойша Матжонова эгизакларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев шарафига Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм берди.
Матжоновлар оиласининг эгизаклардан ташқари яна бир нафар ўғли бор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида аввалига Бухоро, кейинроқ Қорақалпоғистонда туғилган уч эгизакка ҳам Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари қўйилганди.
Изоҳ (0)