Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳуқуқ-тартибот органлари компьютер технологияси ва интернет тармоғидаги жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар берди UzDaily.
Жанубий Корея бош прокуратураси қошидаги рақамли экспертиза миллий марказининг рақамли экспертиза дивизиони делегацияси Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги билан музокара ўтказди.
Учрашув давомида меҳмонлар Ўзбекистон ИИВнинг бош экспертиза-криминал марказининг фаолияти, экспертиза ва тадқиқот турлари билан таништирилди.
Айни вақтда ИИВда бош экспертиза-криминал марказининг таркибида компьютер экспертизаси бўлимини ташкил этиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.
Жанубий Корея делгацияси дивизионнинг яратилиш тарихи, унинг ходимлари фаолиятининг принциплари, улар олдига қўйилган вазифалар ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)