«Союз-ФГ» ташувчи ракетаси Бойқўнғир космодромидан муваффақиятли учирилди. Унинг бортида Халқаро космик станциянинг янги экипажи бор, деб хабар қилади «РИА Новости».
Айтилишича, ҳозирги пайтда космик кема ташувчи ракетадан ажралиб чиқиб бўлган.
«Союз» бортида россиялик космонавт Антон Шкаплеров, NASA астронавти Скотт Тингл ва JAXA астронавти Норишиге Канаи бор.
Улар ХКСга 19 декабрда етиб боради.
Изоҳ (0)