18 декабрь куни Тошкент шаҳрига Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича агентлиги (TIKA) раҳбари Сердар Чам бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
TIKA делегацияси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига биноан Ўзбекистон ҳукумати, ташқи ишлар вазирлиги, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа тузилмаларда учрашувлар ва музокаралар ўтказилади.
Изоҳ (0)