Украина пойтахтининг марказида ўтказилаётган навбатдаги марш тарафдорлари мамлакат президенти Пётр Порошенкога импичмент эълон қилишни сўрамоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Намойишчилар Шевченко ёдгорлиги олдида тўпланди. Улар орасида бўлган мухолиф сиёсатчи Михаил Саакашвили келганларга миннатдорлик билдирди ва маршни давом эттиришга чақирди.
Таъкидланишича, одамлар кўплаб байроқлар кўтариб олган, улар орасида нафақат Украина миллий байроғи, балки айрим мухолиф партия ва ҳаракатларнинг рамзлари ҳам бор.
Намойиш 4–6 минг кишини тўплагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)