БМТ Хавфсизлик Кенгашига Қуддус мақомини аниқлаш бўйича резолюция лойиҳаси киритилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳужжатни муҳокамага Миср киритди.
Резолюцияга кўра, Қуддуснинг мақоми ўзгариши бўйича ҳар қандай таклифлар юридик кучга эга бўлмайди. Шунингдек, масала тинч музокаралар йўли билан ҳал этилиши белгиланмоқда.
Хавфсизлик Кенгашида резолюция бўйича овоз бериш 18 декабрь куни ўтказилади.
Изоҳ (0)