Таиланд мезбонлик қилган M-150 Cup—2017 халқаро турнирини чемпион сифатида якунлаган Ўзбекистон терма жамоаси 20 минг АҚШ долларини қўлга киритди, деб ёзди «Оламспорт» нашри.
Турнир давомида Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон олимпиячилари Мьянма билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, кейинроқ Вьетнам устидан зафар қучди —2:1. Финалда эса Япония пенальтилар сериясига кўра мағлуб этилди.
Мьянмани енголмаган Ўзбекистон олимпиячилари финалда Японияни ютиб, халқаро турнир чемпиони бўлди
ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Забиҳулло Ўринбоев финал учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган. Чунки у японлар дарвозасига 2 та гол уришга эришганди. «Пахтакор» ҳужумчиси, шунингдек, 4 та гол билан мусобақа тўпурарига ҳам айланган.Жавоҳир Сиддиқов эса турнирнинг энг яхши футболчиси совринига эга чиққан. «Қўқон-1912» клубида фаолиятини давом эттираётган ярим ҳимоячи, мухлислар меҳрини қозонгани учун шундай бахтга лойиқ кўрилган.
Равшан Ҳайдаровнинг мазкур жамоаси келаётган январь ойида Осиё Чемпионатида иштирок этади. Ўзбекистонликлар унинг гуруҳ босқичида Уммон, Қатар ва мезбон Хитой билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)