Британиянинг Кент графлигидаги эски уй эгасининг таъкидлашича, уйдаги камералар унда сайр қилиб юрган шарпани тасвирга олган, деб хабар беради «РИА Новости».
Видеода оқ рангли тўлқинсимон объектнинг хонадан икки марта ўтиб кетганини кўриш мумкин.
Уй эгасининг айтишича, камера томонидан шарпа қайд этилганидан сўнг уйда яна бир нечта сирли ҳодисалар содир бўлган.
Жумладан, уйдаги буюмлар ўз-ўзидан жойидан силжиган ва пастга тушиб кетган.
Изоҳ (0)