Ўзбекистонда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва олиб кирилаётган янги автомобилларга нисбатан аксиз солиғининг машина божхона қийматининг 2 фоизигача қисқартирилгани қозоқ автомобиль ишлаб чиқарувчиларига янги имкониятлар яратди. Spot’нинг «КазАвтоПром» («Қозавтосаноат») бошқаруви раиси Олег Алфёровга асосланиб хабар беришича, бу ҳолда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Lada Vesta автомобили Ўзбекистон бозорига кириш учун биринчи номзод бўлиб турибди.
«Ўзбекистон бозорида сиқилган газда ҳаракатланувчи автомобиллар Қозоғистондагидан кўра харидоргир. Бу қозоқ автосаноати ўз ўрнига эга бўлиши мумкин бўлган тармоқлардан биридир. ‘Азия Автў заводи бугунги кунда газ баллон ускуналари билан таъминланган автомобилларни сериялаб ишлаб чиқаришга тайёр», — деди Алфёров.
Алфёровнинг фикрича, Chevrolet автомобилларини ҳисобга олмаса, Ўзбекистон ички бозорида йўлтанламас техника таклиф қилиш қилиш сегменти бўш. Ўз навбатида, йўлтанламас автомобиллар ишлаб чиқараётган Қозоғистон автозаводлари бу йўналишда ҳам ўз ўрнини топиши мумкин.
Изоҳ (0)