Москва шарқидаги саноат зонаси ҳудудида «таксилар қабристони» топилди, деб ёзади «Мотор».
Ruptly видеоагентлигининг YouTube-каналига жойланган роликда юзлаб машиналарни кўриш мумкин, уларнинг баъзилари кўринишидан таъмирталаб бўлиб қолган.
«Stalkers.info» портали маълумотларига кўра, машиналар «Яндекс. Такси»га ёки онлайн-сервиснинг шерикларидан бирига тегишлидир. Тахминларга кўра, бу ерда қайта тиклаб бўлмайдиган автомобиллар, шунингдек, кредит учун гаровга қўйилган ва банк ихтиёрига ўтиб бўлган машиналар сақланади.
Изоҳ (0)