Саудия Арабистонида аёлларнинг мотоцикл ва юк машиналари ҳайдашига рухсат берилади. Бу ҳақда мамлакат Йўл ҳаракати бошқармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Al Arabia’нинг қайд этишича, саудиялик аёллар 2018 йил июнидан бошлаб ҳам енгил автомобилларни, ҳам мотоцикл ва юк машиналарини ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлади.
Саудия расмийларининг сўзларига кўра, рулида аёллар бўлган автомобиль ва мотоцикллар алоҳида пешлавҳалар ёки бошқа турдаги давлат рақам белгилари билан ажратилмайди.
Изоҳ (0)