Россия компанияларининг Ўзбекистонда қўшма корхоналар очиши мақсадга мувофиқдир. Бу ҳақда, Spot ахборотига кўра, россиялик сенатор Владимир Жабборов фикр билдирган.
«Яхши маълумки, Ўзбекистонда, худди Қирғизистон, Тожикистон ва МДҲнинг бошқа давлатларида бўлгани каби, ишчи кучи кўп. Шу сабабли ҳам, қўшма корхоналарнинг бир қисмини ушбу мамлакатларда ишга тушириш мақсадга мувофиқдир», — деди Жабборов.
Сенатор Ўзбекистонда Nexia автомобилларини ишлаб чиқарувчи заводни мисол тариқасида кўрсатди.
Жабборовнинг қайд этишича, Россия ҳам Жанубий Кореядан ўрнак олиб, Ўзбекистонда «Lada» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин, бу эса маҳсулот таннархини сезиларли пасайтиради.
Изоҳ (0)