Хитой ҳукумати Пекиндаги тадбирлардан бирида президент Мун Чжэ Иннинг ташрифини ёритаётган жанубий кореялик журналистларнинг қўриқчилар томонидан дўппосланиши билан боғлиқ ҳодисани текширади. Бу ҳақда Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Хитой ҳукумати ушбу воқеа Жанубий Корея етакчисининг Хитойда давом этаётган ташрифига салбий таъсир қилмаслигига умид билдирмоқда, деди у.
14 декабрь куни Мун Чжэ Иннинг Пекиндаги савдо-иқтисодий кўргазмага ташрифи чоғида Хитой қўриқчилари бир залдан иккинчи залга ўтган президентнинг ортидан боришга уринаётган кореялик журналистларга нисбатан куч ишлатган эди. Икки нафар жабрланувчи касалхонага етказилган.
Изоҳ (0)