Британиялик ёзувчи Жоан Роулингнинг «Гарри Поттер ва файласуфлик тоши» китоби биринчи нашри Лондондаги Bonhams аукционида сотувга қўйилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Китоб 106250 фунт стерлингга (140 минг доллар атрофида) сотилди. Лотнинг бошланғич нархи 40 минг доллар эди.
Китобга Роулингнинг дасхати туширилган. Дасхат китоб чоп этилганидан бир ой ўтиб — 1997 йил 26 июнда қўйилган.
Изоҳ (0)