АҚШнинг Нью-Жерси штатида истиқомат қилувчи эркак Ethereum криптовалютасида 1,8 миллион доллар ўғирлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.
Гумонланувчи 25 йилга қамалиши мумкин.
Аниқланишича, 4 ноябрь куни 35 ёшли Луис Меса шериги билан бирга бошқа одамнинг телефони, ҳамёни ва уй калитини тортиб олган. Жабрланувчи полицияга мурожаат этган.
Талончи уйига келиб, ўз ҳисобига катта миқдордаги криптовалютани ўтказиб олгани маълум бўлди. Ташқи кузатув камералари маълумотлари асосида полиция уни қўлга олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)