Украинанинг Канададаги элчиси Андрей Шевченко Оттава ўз компанияларига Украинага қурол етказишга рухсат берганини тасдиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«2014 йилгача Украинага қурол етказиб берилиши ҳақидаги янгиликлардан хурсанд бўлишимни тасаввур қилмагандим. Энди бу қурол борлиги фактининг ўзи Украинада тинчликни яқинлаштириши мумкинлигини биламан», — дея ёзув қолдирди Шевченко Twitter’даги саҳифасида.
Олдинроқ Канада ҳукуматининг расмий журнали ҳисобланадиган Canada Gаzеttе Оттава Украинага қурол етказиб берилишини маъқуллаганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)