Париждаги Руасси — Шарль-де-Голль аэропортида дайди киши инкассаторлик фирмасининг офисига кирган ва у ердан 300 минг еврони олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.
Аэропортда жойлашган қимматбаҳо буюмлар сақланадиган жойда сигнализация ишлаб кетган. У ерга етиб келган полиция ходимлари эшик очиқлигини, бироқ ичкарида ҳеч ким йўқлигини кўрган.
Кузатув камераларидаги ёзувлар текширилганда қўриқлаш тизими офисга дайди киши кирганидан сўнг ишлаб кетгани аниқланган. Дайди кириш эшиги яқинида турган чиқинди идишини титган ва эшикка суянган, эшик эса осонгина очилган.
Дайди ичкарига кирган ва у ердан жуда тез чиқиб, икки қоп пул билан номаълум томонга ғойиб бўлган.
Полициячилар аэропорт жойлашган ҳуддуддаги уйсиз кишиларни сўроқ қилган, бироқ гумонланувчи бу ҳудудда пайдо бўлмагани аниқланган.
Изоҳ (0)