Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Амур йўлбарси, тоғ бўриси, Африка шери, Австралия туяқуши, архар, қўнғир айиқ ва Морхўрнинг боласини кўрмоқчи бўлганлар Ўзбекистоннинг жанубий дарвозаси – Термизга ташриф буюришининг ўзи кифоя, деб хабар берди ЎзА.

Термиз ҳайвонот боғида дунёнинг турли ҳудудларида учрайдиган Амур йўлбарси, Осиё шери, Бухоро буғуси, Қор барси каби 133 турдаги 421 ҳайвон, парранда-ю дарранда парвариш қилинмоқда. Ҳайвонот боғида «Қизил китоб»га киритилган Ҳиндистон буқаси, денгиз тошбақаси сингари жониворлар 30—40 йилдан буён одамларга ўзгача завқ-шавқ улашиб келмоқда.

Сурхондарё турли ҳайвонларнинг маҳаллий шароитга тез мослашиши ва кўпайиши учун қулай иқлимга эга. Жорий йилда бу ерда Амур йўлбарси ва тоғ бўриси — уч, Африка шери, Австралия туяқуши ва архар — икки, қўнғир айиқ ва Морхўр (бурама шохли кийик) — бир бошга кўпайгани, айниқса, боғимизни мириқиб томоша қилиш истагида келаётган болажонларда катта қизиқиш уйғотаётир. Уларни қиш мавсумида ҳам бу ерга чорлаб қоламиз.

М.Бехконов, Термиз ҳайвонот боғи ветеринар врачи 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов