Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради, деб ёзди «Оламспорт» нашри.
Айни пайтда Шаҳрам АҚШда бўлиб турибди. У яқин вақт ичида промоутерлик компанияларидан бири билан шартнома имзолайди. Бу борада Ғиёсовга ким таклиф билан чиққани ҳозирча номаълум. Аввалроқ боксчи унга Top Rank компанияси қизиқиш билдираётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Шаҳрам Ғиёсов Рио—2016 Олимпиадасини кумуш билан якунлаган бўлиб, кейинроқ Осиё Чемпионати ва Жаҳон Чемпионатига зафар қучишга муваффақ бўлганди. У билан бирга Риога сафар этган боксчилардан Фазлиддин Ғоибназаров ҳамда Рустам Тўлаганов ҳам проф рингга қадам қўйганди.
https://www.facebook.com/ShakhramGiyasov/videos/719019898308203/
Изоҳ (0)