Тўқ кўкимтир-сарғиш питон Мьянма, Шарқий Ҳиндистон, Непал, Вьетнам ва яна бир нечта Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида яшайди, деб ёзади National Geographic.
Узунлиги ўртача 3,7 метрга етадиган питон сайёранинг энг йирик илонлари бешталигига киради.
Баъзан кўкимтир-сарғиш питонлар орасида тўрт метрли баҳайбат илонлар ҳам учрайди. Бироқ питонлар тасодифан келиб қолган Флоридада уларнинг узунлиги рекорд даражагача ўсиб кетади.
Яқинда Флоридада узунлиги рекорд даражада бўлган питон ўлдирилди.
Изоҳ (0)