10 декабрь, якшанба куни Читада флешмоб бўлиб ўтди, унда автомобиллар орқали улкан арча «чизилди». Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Тўлиқ композицияни яратишга 2 соат вақт сарфланди: арчанинг ўзи салкам 150 автомобилдан ташкил топди, унинг устидаги юлдуз эса 11 та ЙПХ машинаси ёрдамида «чизилди». Флешмобда Байкалорти автомобиль клубларининг аксарияти иштирок этди.